Анжуманда иштирок этиш шакли ва шартлари
Тақдим этилган материаллар илмий амалий анжуманнинг тезислар тўпламида, шунингдек тахрирдан ўтган мақолалар ЎзР ОАКнинг асосий журналлари руйхатига киритилган «ЎЗБЕКИСТОН ҲАРБИЙ ТИББИЁТИ» журналида нашр этилади. Анжуманда иштирок этиш, тезис ва мақолаларни нашр этиш - БЕПУЛ.
Материалларни жўнатишда қўйиладиган талаблар
Мақолалар матни Word дастурида, Times New Roman 12 шрифда, 1 интервал билан терилган бўлиб, хошиялар: ўнг томондан 2,5 см, юқоридан, пастдан ва чап томонлардан 2 см бўлиши керак.
1 – хатбоши МАҚОЛАНИНГ САРЛАВҲАСИ КАТТА ҲАРФЛАР БИЛАН, қалин ҳарфлар билан;
2 – хатбоши муаллифнинг шунингдек хаммуаллифларнинг фамилияси И.Ш. (қалин ҳарфлар билан);
3 – хатбоши муассаса номи, мамлакат;
4 – хатбоши хулоса (резюме) ўзбек, рус ва инглиз тилларида (10 pt катталикда, курсив билан, 60 сўзгача).
5 – хатбоши калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида (12 pt катталикда, хулоса (резюме) дан кейин курсив билан).
6 – хатбоши ва кейинги хатбошилар мақола матни, бўлимларни кўрсатиб, дефиссиз (сўз кўчиришларсиз), сўзлар орасида битта бўш жой билан;
7 – хатбоши Адабиётлар рўйхати (References) (15 тагача бўлган манбалар). Минимал 5 бетдан, максимал 10 бетгача бўлган босма матнли, А4 форматли (китоб йўналиши) original мақолалар қабул қилинади.
Материалларни жўнатишда қўйиладиган талаблар
Тезислар матни Word дастурида, Times New Roman 12 шрифда, 1 интервал билан терилган бўлиб, хажми А4 да 1 бетдан ошмаслиги керак (хамма хошиялар: юқоридан, пастдан, чап ва ўнг томонлардан 2 см бўлиши керак). Тезислар матнида жадваллар, расмлар, графиклар ва адабиётлар рўйхати бўлмаслиги керак. Тезислар матнида адабиёт манбаларига ихтибос келтирилмайди.